Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимирдаги фожиа қурбонлари сони ортди. Реанимациядаги боланинг жони узилди
Владимир вилоятида йўловчи поезди автобусни уриб кетиши оқибатида жароҳатланган ҳолда шифохонага олиб борилган болалардан бири вафот этди. Вилоят губернаторининг матбуот хизмати раҳбари Рита Шляхова эндиликда ушбу ҳодиса қурбонлари сони 17 нафарни ташкил этаётгани ҳақида маълумот берган.
«Афсуски, болалардан бирининг жони узилди. Биз барчамиз қайғудамиз. Уни сақлаб қолиш учун бор ишни қилгандик, уни сақлаб қолишимизга ишонгандик», деган у.
6 октябрь тонгида Владимир вилоятининг Петушинсий туманидаги темирйўл кесишмасида Санкт-Петербург – Нижний Новгород йўналиши бўйича ҳаракатланган поезд ўзбекистонлик ишчилар минган автобусни уриб кетди. Автобусни Қозоғистон фуқароси бўлган ҳайдовчи бошқарган, 56 йўловчининг барчаси ўзбекистонликлар.
Фожиа оқибатида 16 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан бевақт кўз юмди, яна 4 киши шифохонада.
Мавзуга оид
11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024