Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимирга қурбонларнинг жасадлари ва омон қолган ўзбекистонликларни олиб келиш учун махсус борт юборилади
Россиянинг Владимир вилоятида рўй берган фожиа вақтида омон қолган ўзбекистонликлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб келиш учун Ўзбекистон ҳукумати махсус борт йўллайди.
KUN.UZ’нинг ҳукуматдаги воқеадан хабардор манбаси маълум қилишича, автобус ичида 58 киши бор эди, 20 киши ҳалок бўлган, уларнинг 18 нафари ўзбекистонликлардир. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ҳудудий бошқармаси ва Тергов қўмитаси маълумотларига кўра эса, ЙТҲ оқибатида 19 киши ҳалок бўлган, шундан бири ёш бола. Бу борадаги маълумотлар ҳозирча дастлабки бўлиб турибди ва бир-биридан фарқ қилмоқда.
Маълум бўлишича, айни вақтда Соғлиқни сақлаш ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россияга ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб келиш, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш масаласини ҳал этмоқда.
ФВВнинг ушбу масала бўйича шуғулланаётган масъул ходими Баҳодир Одилов KUN.UZ саволига қисқа тарзда жавоб берар экан, Ўзбекистон ФВВ Владимирда юз берган бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлганлар ва жабрланганларни ватанларига олиб келиш бўйича ташкилий ишлар олиб бораётганини тасдиқлади. У батафсил маълумотни кейинроқ тақдим этишини билдирди.
KUN.UZ манбасига кўра, ҳодиса вақтида жароҳат олган 2 кишига шифохонанинг жонлантириш бўлимида тиббий ёрдам берилмоқда, 36 йўловчининг аҳволи барқарор ҳисобланмоқда. Қурбонларнинг икки нафари Қозоғистон фуқароларидир.
Манбанинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Россияга юбориладиган махсус бортда нейрожарроҳ, жарроҳ, травматолог-ортопед, психолог ва невропатологлардан иборат малакали шифокорлар гуруҳи ҳамда барча тиббий анжомлар, дори-дармонларни юборади.
Махсус борт бугун тушдан кейин Россияга парвоз қилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024