Жаҳон | 10:11 / 07.10.2017
15820
1 дақиқада ўқилади

Хитой осмонида метеорнинг кучли портлаши кузатилди

Хитойнинг жануби-шарқидаги Юньнань вилоятида жойлашган Шангри-Ла округи осмонида улкан оловли метеор кузатилди. 

Метеор тунги осмонни 5 сонияча ёритиб турган. Гувоҳлар томондан тасвирга олинган видеода учта чақнашни яққол кўриш мумкин. Маълум қилинишича, метеорлар Шангри-Ладан 25 миль узоқликда бўлган кичик қишлоқ ҳудудига тушган бўлиши мумкин.

Хитой фанлар академиясининг Юньнань обсерваторияси мутахассиси Чжан Синьсяннинг айтишича, осмонда пайдо бўлган ғайритабиий жисмлар болидлар бўлиши мумкин. Болидлар – ёруғлиги ойнинг ёруғига қиёсланиши мумкин бўлган ўта ёрқин метеорлардир. Уларнинг ерга тушиши баъзида портлаш билан кечади.  

Портлаш НАСА мутахассислари томондан ҳам қайд қилинган. Уларнинг маълумотларига кўра, метеор 0,54 килотонна энергия ҳосил қилган, бу эса 540 тонна тротил портлашига тенгкучлидир.

Мавзуга оид