Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимирдаги ЙТҲда жабрланганлар аҳволи оғирлигича қолмоқда
Владимир тиббий муассасаларида поезд ва йўловчи автобуси иштирокидаги даҳшатли ЙТҲ оқибатида жабрланган уч кишининг аҳволи барқарор оғир ҳолатда қолмоқда. Жума куни кечқурун Владимирдаги тез ёрдам касалхонасига Петушинск шифохонасидан бир эркак олиб борилди, дея хабар берди Владимир вилояти маъмуриятининг соғлиқни сақлаш департаменти директори Александр Кирюхин ТАСС’га.
"Жабрланганларнинг ҳолати барқарор, оғир сифатида баҳоланмоқда. Вилоят болалар клиник шифохонасида бир бола жойлаштирилди, Владимир тез тиббий ёрдам касалхонасида эса икки эркак бор", - деган Кирюхин.
Аввалроқ Владимир вилоятида ўзбекистонлик фуқаролар бўлган автобус ва поезд иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 21 нафаргача ошгани хабар берилганди. Ҳаммаси бўлиб автобусда ҳайдовчи билан бирга 58 киши бўлган.
Шунингдек, ЙТҲ оқибатида жароҳатланган ўзбекистонликларни ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини Ўзбекистонга олиб қайтадиган махсус самолёт Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги аэропортга қўниши маълум қилинганди. Маълум бўлишича, йўл-транспорт ҳодисасига учраган автобусда бўлганларнинг аксар қисми Сурхондарё вилоятидан.
Мавзуга оид
11:10 / 26.12.2024
Владимир областида ҳайдовчи ҳарбий комиссарликка бориб урилди
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024