Спорт | 22:00 / 08.10.2017
29295
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик боксчилар Қозоғистондаги турнирда биринчи ўринни эгаллашди

4-7 октябрь кунлари мобайнида Қозоғистоннинг Актау шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича халқаро турнир ўз якунига етди. 

Ўзбекистон жамоаси турнирга 10 нафар боксчи билан йўл олганди. Уларнинг 9 нафари ярим финалга етиб борди. 7 октябрь кунги финал учрашувларида ўзбекистонлик 6 нафар боксчи олтин медаллар учун рингга чиқишди.

Финал жангларида Ўзбекистоннинг 4 нафар вакили ғолиб чиқди. Булар - Элнур Абдураимов (64 кг), Маҳмуд Гаипов (69 кг), Исроил Мадримов (75 кг) ва Баҳодир Жалолов (+91 кг).

Мироншоҳ Иброҳимов (49 кг), Муроджон Ахмадалиев (60 кг) ва Санжар Турсунов (91 кг) бронза медаллари билан кифояланган бўлса, Отабек Холматов (56 кг) ҳамда Мадияр Саидраҳимов (81 кг) финалда ютқазиб, кумуш медаль олишди.

Шу тариқа, ўзбекистонлик боксчилар 4 олтин, 2 кумуш ва 3 бронза медаль билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Мавзуга оид