Спорт | 08:08 / 11.10.2017
10857
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Европада барча плей-офф иштирокчилари аниқ бўлди

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнгги тур ўйинларидан сўнг ноябрда бўлиб ўтадиган плей-офф босқичига йўлланма олган барча жамоалар номи аниқ бўлди.

Ўтиш ўйинларида 9 гуруҳнинг энг яхши натижа кўрсатган 8 жамоаси иштирок этадиган бўлди. Булар Швеция, Швейцария, Шимолий Ирландия, Дания, Ирландия, Италия, Греция ва Хорватия. Энг ёмон иккинчи ўрин Словакия терма жамоаси (18 очко) бўлди ва улар ЖЧ-2018 учун курашни тўхтатишга мажбур бўлди.

Плей-офф учун қуръа ташлаш маросими 17 октябрь куни Цюрихда бўлиб ўтади. Жамоалар қуръа кунига эълон қилинадиган ФИФА рейтингига қараб саватчаларга бўлиб чиқилади. Биринчи учрашувлар 9-11 ноябрь куни бўлиб ўтса, жавоб учрашувлари 12-14 ноябрь кунлари ўтказилади.

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид