Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ҳанун» Филиппин, Хитой ва Вьетнамга хавф солмоқда
Тинч океанининг ғарбий қисмида «Ҳанун» номли тропик тўфон шаклланди. Ҳонконг метеохизматининг хабар қилишича, у Филиппин, Хитой жануби ва Вьетнамнинг шимолий ҳудудларига хавф солади.
Циклон маркази Филиппиннинг йирик Лусон ороли шимолий қисмида. У кучайиш баробарида ғарбий йўналишда ҳаракатланмоқда. 16 октябрга келиб тўфон Хитойнинг Ҳайнан дам олиш масканига етиб келиши, 17 октябрда Вьетнам соҳилида ҳукм суриши тахмин қилинмоқда.
«Ҳанун» – жорий мавсумдаги 20-Тинч океани циклонидир. Ҳонконглик синоптикларга кўра, унинг марказида шамол тезлиги сониясига 28 метрни ташкил этади.
Мавзуга оид
19:00 / 25.01.2025
Британия ва Ирландияда тўфон туфайли мингдан ортиқ рейслар бекор қилинди
18:50 / 07.12.2024
Ирландияда «Дара» тўфони сабаб 400 мингга яқин одам электр энергияси таъминотисиз қолди
20:50 / 14.11.2024
Филиппинга «Усаги» тўфони ёпирилди
22:16 / 11.11.2024