Жаҳон | 01:38 / 15.10.2017
6925
1 дақиқада ўқилади

Ирландияда "Офелия" довули туфайли хавфлиликнинг энг юқори даражаси эълон қилинди 

Фото: Fotolia

Ирландиянинг ғарбий қисмида Атлантика океани томондан "Офелия" довулининг яқинлашаётгани сабабли хавфлиликнинг энг юқори – қизил даражаси эълон қилинди. Бу ҳақда миллий метеорологик хизматда маълум қилинган. 

Хизмат сайтида чоп этилган огоҳлантириш матнига мувофиқ, хавфлиликнинг қизил даражаси Голуэй, Мейо, Корк ва Керри графликларида эълон қилинган. Мамлакатнинг қолган қисмида хавфлиликнинг бир поғона паст – зарғалдоқ даражаси эълон қилинган. 

Об-ҳаво мутахассислари Ирландия ғарбида 80 км/соат дан 130 км/соат гача тезликка эга бўлган шамол бўлиши прогноз қилинмоқда. Шамолнинг кучайиши инфратузилмага зарар етказиши мумкин, соҳилбўйи ҳудудларида тошқинлар юзага келиши хавфи бор. 

Огоҳлантириш 16 октябрь – душанба куни эрталабгача амал қилади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид