Қирғизистонда сайлов: 3 асосий номзод бор
Бугун, 15 октябрь куни соат 8:00да Қирғизистонда президентлик сайловини ўтказиш учун тайёрланган барча сайлов участкалари ишга тушди. Қайд этилган номзодлар 11 нафар, улар орасидан фақат Омурбек Бабанов, Сооронбай Жеэнбеков ҳамда Темир Сариевни мамлакат раҳбарлигига асосий номзод, деб ишонч билан айтиш мумкин.
Сайловчилар номзодлардан бирига ёки ҳаммасига қарши овоз бериш ҳуқуқига эга. Марказий сайлов комиссияси берган маълумотга кўра, 3 миллион 25 минг 902 киши овоз бериш ҳуқуқига эга фуқаро сифатида рўйхатдан ўтказилган.
Айни пайтда Бишкекдаги айрим сайлов участкаларига кузатув камералари ўрнатилмоқда. "Қонун бўйича бу ҳаракат сайлов жараёнига халақит қилмаса, унинг шаффоф ўтиши ва сайлов сирига рахна солмаса, кузатув камерасини ўрнатиш тақиқланмайди”, дейди шаҳар сайлов комиссияси вакили Қайрат Мамтов.
Мавзуга оид
13:51
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:37 / 20.11.2024
«Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон» темирйўли бўйича музокаралар якуний босқичда – ОАВ
20:34 / 20.11.2024
Қирғизистон ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди
18:39 / 20.11.2024