Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атамбоев халқаро миссиялардан бирининг сайлов бўйича берган баёнотидан норози бўлди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев мамлакат президенти сайловларини кузатиш учун ташриф буюрган халқаро миссиялардан бирининг чиқишидан норози бўлди. 24kg шу ҳақида маълум қилди.
Атамбоевнинг сўзларига кўра, сайлов жараёнларини кузатган ЕХҲТ парламент ассамблеясининг вице-президенти Азай Гулиев ахборот агентликларидан бирига берган интервьюсида Қирғизистонда ОАВга нисбатан цензура борлигини айтган. Алмазбек Атамбоев бундай баёнотни асоссиз деб ҳисоблайди.
Давлат раҳбари ҳақиқатга зид ёки қораловчи материал тарқатган ОАВ судга берилишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, барча ОАВга сайловларни ёритиш учун тенг ҳуқуқ берилган, мамлакатда цензура йўқ. У миссия раҳбарини ўз кузатув якунларини объектив ва адолатли ёритишга чақирди.
Ўз навбатида, Азай Гулиев сайлов жараёнидаги кўплаб ижобий томонларни қайд этиб, журналистлар уни нотўғри тушуниб, сўзларини бошқача талқин қилган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
Бунга жавобан давлат раҳбари журналистлардан чоп этилган маълумотга тузатиш киритишни сўради.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025