Иқтисодиёт | 17:30 / 17.10.2017
28546
2 дақиқада ўқилади

Эксперт: Марказий Осиёдаги иқтисодий ўсиш аҳоли жон бошига номутаносиб равишда ошмоқда

Ўзбекистон сўнгги 12 ой давомида улкан ўзгаришлар сари юз бурмоқда. Халқаро иқтисодчи мутахассислардан бир нечтаси Global Capital'га интервью бериб, Марказий Осиёдаги вазиятга баҳо берган. Бу ҳақда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича етакчи иқтисодчиси Ҳанс Ҳолцҳакер ўз фикрини баён қилган.

«​Шавкат Мирзиёев мамлакатда катта ўзгаришлар қилишга уринмоқда. Хитой тажрибасида катта самара берган эркин иқтисодий зоналарни яратиш, 2019 йилга қадар тўлиқ эркинлаштирилган валюта конвертацияси каби тадбирлар мамлакат иқтисодиётида ижобий тўлқинларни пайдо қилади. Шунингдек, тадбиркорлик шароити, хорижий сармояларни жалб этиш, солиқни тартибга келтириш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар алоҳида эътирофга сазовор»​, дейди у.

Халқаро Валюта жамғармасининг Марказий Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари бўйича бошқарма директори Жиҳад Азурнинг фикрича, Ўзбекистон иқтисодиёти Хитой ташаббуси билан амалга оширилаётган «Бир макон, бир йўл» лойиҳасидан ҳам катта фойда кўриши мумкин.

«​Марказий Осиё орқали Пекин ҳамда Европа темир йўл тармоқлари орқали боғлаш ғояси ортидан Ўзбекистонда яхши имкониятлар танлови пайдо бўлмоқда. Аммо катта йўлнинг бошланишида қадамлар, холос. ХВЖ тақдимномаси кўра, минтақадаги молиявий камомадлар миқдори меъёрдаги прогноздан 3,4 фоизга тушиб кетди. Бундан кейин, давлат солиқ турлари ва ҳажмини ошириши, ижтимоий ҳимоялаш ва имтиёзлар дастурини кўпайтириши лозим. Сабаби шундаки, иқтисодий ўсиш минтақада яшовчи киши бошига мутаносиб эмас, бир вақтда порахўрлик ва беқарор ўзгаришлар юз бермоқда»​, дейди у.

Мавзуга оид