Фан-техника | 21:26 / 17.10.2017
20366
2 дақиқада ўқилади

Google Maps’да сайёралар харитаси пайдо бўлди

Google компанияси ўзининг хариталар хизмати Maps’ни янгилади. Дастурга Қуёш тизимидаги сайёралар ва уларнинг йўлдошлари хариталари қўшилди. Бу ҳақдаги хабар Google блогида чоп этилди.

Фото:blog.google

Фойдаланувчилар ихтиёрига Ер, Халқаро коинот станцияси ички кўринишлари, Ой ва Марсдан ташқари, яна 12 та само жисми, жумладан Меркурий, Венера, Плутон, Церера, Юпитер ва Сатурннинг баъзи йўлдошлари (Титан, Ио, Мимас, Энцелад, Япет ва бошқалар) хариталари тақдим қилинди. Само жисмларининг сиртларини яратишда Cassini зонди томондан олинган суратлардан фойдаланилди. Шунингдек, улар устида рассом Бьорн Йонссон ҳам ишлади. У бунда NASA ва Европа коинот агентлиги суратларидан фойдаланган.

Фото:blog.google

Маълум қилинишича, сайёралар ва йўлдошлар сиртларида уларда жойлашган объектлар номлари кўрсатилган. Объектга босилганда унинг аниқ координаталари ва номининг келиб чиқиши ҳақида билиб олиш мумкин. 

Фото:blog.google

 

Мавзуга оид