Light | 18:48 / 17.10.2017
42669
6 дақиқада ўқилади

Шаҳар ичидаги шаҳар: Миллиардлаб долларлик бош қароргоҳлар

«Ходимлар учун саройлар»ни барпо қилиш ҳозирги замон талабларига мувофиқ равишда корпоратив маданият ва жамоавий муҳитни  шакллантиришда қўл келади. 

Ахир бу жаннатмонанд-ку!

Ҳа, Мэй Ҳолланд Apple кампусидаги янги иш жойига биринчи бор келганида худди фикр хаёлидан ўтди. Атроф кўм-кўк, спортзал, кафе, кўнгил  очиш учун барча имконият бор. Мэй бинони томоша қилар экан, унинг фикру хаёли шу нарсалар билан банд эди. Аввалги офисдаги кулранг тўсиқлар билан янгисини умуман қиёслаб бўлмас эди. 

Мэйнинг юқоридаги иш жойи тасвирлари Дэйв Эггерснинг «Сфера» номли асаридан бўлиб, Apple корпорациясининг янги кампусига жуда ҳам ўхшашдир. Асл қароргоҳ ҳам китобдаги сингари «учар ликопча» шаклида барпо этилди. Тўғри, бадиий асардаги қароргоҳ яқинда тасвири бир неча йиллар аввал битилмаган. Аммо барча ходимларни улкан мажмуа остида тўплаш ғояси 50 йиллар олдин пайдо бўлган.

Калифорниянинг Купертино шаҳридаги Apple кампусида Стив Жобс театри

Фото: Getty Images

Шаҳар ташқарисидаги кампус 

Американинг боғу роғларга бурканган биринчи корпоратив кампуслари олимлар ва муҳандислар учун мўлжалланган эди. 1942 йили AT&T телефон компанияси Нью Жерси штатида Bell Labs деб номланган илк кампусни барпо этди. Ўтган асрнинг 50-йилларига келиб, General Motors, General Electric ва General Life Insurance ундан ўрнак олди. Ўшанда бу каби кампуслар турлича аталди — саноат парки, тадқиқот парки ёки технология парки — буларнинг барчаси фан ва ишлаб чиқаришнинг табиат билан ҳамоҳанглигини қайд этар эди. 

Нью Жерсидаги Bell Labs кампуси, 1949 йил

Фото: AT&T Archives and History Center

Урушдан кейинги Америка шаҳарларини хавфли, ифлос, аҳоли кўп ва ирқий камситиш билан боғлиқ муаммолар авж олган шаҳарлар дейиш муболаға бўлмайди. Шаҳар ташқарисидаги фақатгина автомобилларда бориш мумкин бўлган кампуслар эса, тартибсизликлардан қочиш борасида илк қалдирғочлар бўлди. 

Суратларда кампусларнинг жозибадор акс этиши салоҳиятли мижозлар ва янги ходимлар орасида ўзига хос ижобий таъсирга эга эди. Кампус нафақат иш жойи, маданий ва ижтимоий маънода тимсол эди. Кампус, шунингдек, дам олиш ҳамда биргаликда вақтни ўтказиш имкони борлиги туфайли ҳамжамият таассуротини ҳам уйғотар эди. Улар тугалланган муҳитдек тасаввур ҳосил қилар эди. У ерда ишхонадан ташқари, дам олиш масканлари, кафелар, дўконлар ва барча зарурий хизматлар мужассам этилганди. Натижада иш вақтида тен¬нис ўйнаш ёки қаҳва ичиш корпоратив ҳаётнинг ажралмас бўлагига айланди. 

Фото: Seattle Municipal Archives/Flickr/CC BY-SA

Юқори қаватлари эркак менежерлар учун хусусий офислар сифатида ажратилган эди

21-аср кампуси

1990-йилларга келиб уйдан ишлаш имконияти пайдо бўлди. Бундан ташқари, аутсорсинг ва ишлаб чиқаришни бошқа мамлакатларга кўчириш авжига чиқа бошлади. Шунга кўра, кампусларга эҳтиёж камайди. Бунда рақамли инқилоб ва иқтисодий ноаниқлик даврида йирик мажмуани қуриш жуда ҳам масъулиятли қадам деб ҳисобланди. Масалан, 2014 йили RBS bank ва Lloyds молиявий муассасалари 1 млрд фунтлик (1,34 млрд доллар) харажатларга қарамай, Англияга қайтишга қарор қилди. Шотландия мустақиллиги билан боғлиқ референдум бунга асос бўлди. Бундан ташқари, ташкилотни ҳаддан ортиқ марказлаштириш турли табиий офатлар ва терроризм қаршисида заифлаштиради. Шу нуқтаиназардан қараганда, Apple корпорациясининг 5 млрд долларлик кампусини қандай баҳолаш мумкин?

21-аср Кремний водийси спорт заллари, дам олиш хоналари, бепул тамаддихоналари, тиббий хизматлари ва уйгача етказиб қўйиши, мослашувчан иш соатлари ҳамда белгиланган меъёрдаги кийимдан одатдаги кийимларгача эътиборга олади. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, бугунги кунда ажойиб «корпоратив кампус борлиги» ходимларни жалб этиш ва сақлаб туриш омилларидан бири бўлиб қолмоқда. Кампус маданияти ишни зерикарли жараёндан  — қувноқ ҳаётга қайтаради. 

Фото: Alamy

Сан Францискодаги намойишчилар Google автобусини ёқиб юбормоқда, 2013 йил

Шу билан бирга, кампус — бу эксклюзив утопия бўлиб, атроф-муҳит билан чекланган даражада уйғунлашади. Масалан, Google кампусига ходимларни элтувчи хусусий автобус ижтимоий кескинликнинг доимий манбаси бўлиб қолмоқда. 

Бир вақтлар аҳоли шаҳар чеккасига кўчганида камқаватли кампуслар барпо этилган бўлса, эндиликда шаҳарларда баланд кампуслар пайдо бўлмоқда. Хусусан, Хитойнинг Tencent интернет провайдери ер устидан 250 метр баландликда. Бунинг ҳайратланарли жойи йўқ — чунки шаҳарларда қурилиш майдонлари жуда танқис. Кампусларни нафақат хайтек компаниялар қурмоқда, Qantas каби авиакомпания, ANZ молия ташкилоти кампусларини ҳам мисол тариқасида келтириш мумкин. Швей¬цариянинг Novartis фармацевтика компанияси кампуси машҳур архитекторларнинг лойиҳалари асосида қурилмоқда ва унинг қурилиши 2030 йилгача давом этади. 

Фото: Alamy

Novartis фармацевтика гигантининг Базелдаги қароргоҳи қурилиши, у қисман таниқли архитектор Френк Гэри томонидан лойиҳалаштирилган

Испаниянинг Telefonica компаниясига қарашли кампусда 14 минг ходим ишлайди. Бу Австралиянинг 90 фоиз шаҳарлари аҳолисидан кўп демакдир. Аммо корпоратив кампуслар – бу шунчаки йирик офислар эмас, уларнинг сўнгги ярим асрдан ортиқ вақт мобайнидаги оммабоплиги, ўз мақсади, брендини илгари сурувчи марказлаштирилган кампуслар узоқ вақт ўзгармаслигини кўрсатади. Ходимлар учун эса, нафақат иш жойи, балки кўпроқ қолишни орзу қиладиган жой ҳамдир. 

Мавзуга оид