Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абитуриентни олийгоҳга ўқишга жойлашни ваъда қилиб 6 минг доллар олган фирибгарлар ушланди
Тошкент автомобиль ва йўллар институтига ўқишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 6.000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган фирибгарлар қўлга олинди, деб хабар берди KUN.UZ’га ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси.
Мирзо Улуғбек туманида Мирзо Улуғбек туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент автомобил ва йўллар институтига ўқишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 6.000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган шахслар қўлга олинди.
17 октябрь куни М.Улуғбек туманида 1970 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, А.Темур кўчаси 11-уйда яшовчи Х.У. ва 1974 йилда туғилган, муқаддам 2017 йил 17июлда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми, 28, 211-моддалари 2-ққисми билан судланган, ТТЗ 1-7-уйда яшовчи Н.С.лар ТТЗ 1-5 уйи олдида, 1972 йилда туғилган, Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри 1-кичик даҳа 43-уйда яшовчи М.Н.нинг ўғли 1992 йилда туғилган А.А.ни Тошкент автомобиль ва йўллар институтига ўқишга жойлаштириб қўйишни ваъда қилиб, 6.000 АҚШ долларини олиб, ўз эҳтиёжига сарфлаб юборганлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ томонидан фуқаролар Х.У. ва Н.С.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, Учтепа туманида Учтепа туман ИИБ ҲПБ профилактика инспекторлари соҳавий хизмат ходимлари билан ҳамкорликда «ВАЗ-2106» автоуловини олиб қочган шахс қўлга олинган. ИИВ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси хабар беришича, Учтепа туманида 10 октябрь куни соат 22.30дан 11 октябрь куни соат 08.00 гача бўлган вақт оралиғида, номаълум шахс, Чилонзор 15-14 уйи олд томонида жойлашган автоуловлар тураргоҳида қаровсиз қолдирилган, 1982 йилда туғилган, Чилонзор 15-9-А-уйда яшовчи Х.А.га тегишли «ВАЗ-2106» автоуловини номаълум томонга бошқариб, воқеа жойидан яширинган эди.
Олиб борилган тезкор тадбир давомида, ушбу жиноятни, 1992 йилда туғилган., муқаддам 2012 йилда Чилонзор тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми ҳамда 228-моддаси 1-қисми, Миробод тумани суди томонидан 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 267-моддаси 2-қисми, 169-моддаси 3-қисми, 227-моддаси 2-қисми билан судланган, А.Марий 2-тор кўчасида яшовчи Х.Д. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИБ томонидан фуқаро Х.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:44 / 08.05.2025
Telegramʼда аккаунтлар сотилишини реклама қилиб, фуқароларнинг пулини ўзлаштириб келган шахс ушланди
15:43 / 03.08.2024
10 йилдан бери қидирувда бўлган автофирибгар Туркияда ушланди
16:28 / 24.07.2024
Полшада ўсмирларни пичоқлади дейилган ўзбекистонлик йигит аслида жабрланувчи бўлиб чиқди
08:39 / 10.02.2024