Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой етакчиси дунёни «совуқ уруш» тушунчасидан воз кечишга чақирди
ХХР раиси Си Цзиньпин ХКПнинг 19-съездида қилган чиқишида дунё мамлакатлари халқларига мурожаат қилди. У инсониятни «совуқ уруш» фикридан воз кечишга чақирди. Си Цзиньпин баёноти ҳақида Синьхуа агентлиги хабар қилмоқда.
«Биз барча мамлакатлар халқларини умумий саъй-ҳаракатлар билан инсониятнинг ягона тақдирига эга ҳамжамиятни барпо этишни чақирамиз… Биз бир-биримизни ҳурмат қилишимиз, тенг ҳуқуқли маслаҳатлашувлар ўтказишимиз, қатъият билан «совуқ уруш» фикри ва куч ишлатиш сиёсатидан воз кечишимиз керак», — деган ХХР раиси.
Унинг сўзларига кўра, халқаро муносабатларда янгича ёндашувларни қўллаш зарур, улар «зиддиятлашув ва блоклар қарашидан эмас, мулоқот ва ҳамкорлик нуқтаи назаридан келиб чиқиши керак».
Мавзуга оид
19:43 / 27.05.2025
Хитойдаги кимёвий заводда портлаш содир бўлди
18:42 / 26.05.2025
Хитойда роботлар илк бор рингда бир-бири билан олишди
17:57 / 26.05.2025
Хитой «исталган вақтда» Тайванга ҳужум қилишга қодир — FT
13:15 / 26.05.2025