Жаҳон | 21:00 / 19.10.2017
24187
2 дақиқада ўқилади

Меланья Трамп «қиёфадоши» сири фош этилди

Фото: BBC

The Washington Post нашри АҚШ президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Меланья Трамп «қиёфадоши» сирини фош этди.

Твиттерда Меланья Трампнинг қиёфадоши борлиги ҳақидаги миш-мишлар урчигандан кейин муҳокамалар бошланганди. Ижтимоий тармоқнинг баъзи фойдаланувчиларининг фикрича, яқинда эфирга узатилган янгиликда Трамп ёнида унинг рафиқаси эмас, балки катта қора кўзойнаклар ва эҳтимол парикда бўлган нотаниш сирли аёл турган.  

Нашр  бу воқеа терговига «жиддий» кучларни сафарбар қилган.

Нашрнинг аниқлашича, Трамп олдида аслида нотаниш бегона аёл эмас, балки ҳақиқатан ҳам унинг рафиқаси бўлган. Нашр бунинг исботи сифатида аёл Меланьяга жуда ўхшашлигини (ва ҳақиқатда ҳам бу Меланьядир) келтирган. 

Иккинчидан, бошқа ракурслардан олинган тасвирлар таҳлил қилинганда суратлардан бирида нотаниш аёлни қора кўзойнаксиз кўриш мумкин ва бу аёл Меланьяга жуда ўхшаш. 

Сирли аёл Меланья эканлиги исботи сифатида бошқа далиллар ҳам келтирилган. Нашрнинг таъкидлашича, Трампда ўша тадбирда рафиқасини «қиёфадоши билан алмаштириб туришига» ҳеч қандай эҳтиёж бўлмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид