Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент йўлларига ўрнатилган камералар бир ҳафтада қанча қоидабузарликни қайд этди?
Тошкент ШИИББ томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида олиб борилган тадбирлар натижасида ҳафта давомида йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан 21 минг 769 та, чорраҳаларга ўрнатилган кузатув камералари ёрдамида 3 минг 994 та қоидабузарликлар аниқланиб, тегишли маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Шундан, 2 минг 217 та светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиш, 1 минг 77 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш экани ШИИББ матбуот брифингида маълум қилинди.
Дониёр Тошхўжаевнинг билдиришича, 13-19 октябрь кунлари давомида 29 та ЙТҲ содир бўлиб, унда 7 киши ҳалок бўлган, 37 киши жароҳатланган.
2017 йил 15 март куни кузатув камералари жорий этилгандан сўнг, ЙТҲлар сони 935 тани ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 189 тага, ҳалок бўлганлар сони 112 нафарни ташкил этиб, 33 кишига, тан жароҳати олганлар сони 1 минг 134 нафарни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 243 кишига камайган.
Видеокузатув камералари томонидан жорий кунга қадар, жами 228 минг 416 та қоидабузарлик аниқланган. Уларнинг 122 минг 489 таси тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳолатлари, 105 минг 927 таси қизил чироқдан ўтиш ҳолатларидир.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024