Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
121 млн. сўмга чув туширган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Урганч шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган А.Д. фирибгарликда устаси фаранг бўлиб чиқди. У 2014 йилнинг август ойида, “Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман, фойдадан пулингизга устама бериб бораман” деб, Урганч шаҳрида яшовчи таниши, 1971 йилда туғилган Қ.Маликанинг ишончига кириб, унинг 121 800 000 сўм пулларини қўлга киритди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ хабар бермоқда.
Орадан 3 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлсада, фойдадан улуш у ёқда турсин, ўзининг берган пулини қайтариб ола билмаган Малика фирибгарнинг тузоғига тушганлигини билиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилди.
Олиб борилган суриштирув ишларидан кейин, фирибгарга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025