Ўзбекистон | 10:30 / 20.10.2017
13304
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон яна бир халқаро комиссияга аъзо бўлди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон халқаро ипакчилик комиссиясига аъзо бўлди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Бу комиссия Бирлашган Миллатлар Ташкилотида рўйхатга олинган тузилма бўлиб, унинг асосий мақсади халқаро кўламда ипакчилик ва ипак саноатини ривожлантиришга қаратилган.

«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бошқаруви раиси Баҳром Шариповнинг сўзларига кўра, унга аъзо бўлиш, энг аввало, соҳада юз бераётган сўнгги янгиликлардан хабардор бўлишни таъминлайди. Шунингдек, Ўзбекистонда ипакни қайта ишлаш ва унинг экспортини кенгайтиришда қўл келади.

Мавзуга оид