Ўзбекистон | 13:23 / 21.10.2017
55287
1 дақиқада ўқилади

"Асака" банкининг собиқ раҳбари вазир ўринбосари этиб тайинланди

Фото: KUN.UZ

Мактабгача таълим вазирига икки нафар янги ўринбосар тайинланди. Ўзбекистон Республикаси президенти 2017 йил 19 октябрь куни бу ҳақдаги қарорни имзолаган. Бу ҳақда KUN.UZ манбаси хабар берди. 

Ҳужжатга кўра, Арипов Каҳрамон Турсунович мактабгача таълим вазирига ўринбосар этиб тайинланди. Қаҳрамон Арипов “Асака” банки бошқаруви раиси бўлиб ишлаган. 2016 йил февраль ойи ўрталарида валюта жиноятларида айбланиб ҳибсга олинганди. 20 апрель куни эса 49 ёшли Арипов озодликка чиқарилган.

Шунингдек, Йўлдошева Гулчеҳра Жўраевна ҳам вазир ўринбосари лавозимини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, 20 октябрь куни Тошкент ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежи директори, сенатор Агрепина Шин янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигининг раҳбари этиб тайинланди. Шу вақтгача Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаб келаётган Собитхон Турғунов эса янги вазирга ўринбосар этиб ўтказилди.

Мавзуга оид