Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада энг йирик чучук сувли аквариум очилди
Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Европадаги энг йирик чучук сувли аквариум очилди.
Унда беш қитъадан олиб келинган 10 мингга яқин балиқ бор. Аквариум икки миллион литр чучук сувига эга.
Аквариум ўсимлик дунёси 20 хил экотизимнинг 300 туридан иборат. Бундан ташқари, аквариумда ҳам ерда, ҳам сувда яшаш имконига эга 100 турдаги ҳайвонлар яшайди.
Аквариум кўргазма заллари майдони 3,5 минг квадрат метрни ташкил этади. Европадаги энг йирик мажмуага ҳар куни мингга яқин киши ташриф буюриши кутилмоқда.
Аквариумда Жанубий Америка пираньялари ва АҚШ ҳамда Европа сув фаунаси вакиллари ҳам яшайди.
Кириш нархи 29 Швейцария франкидир.
Мавзуга оид
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
01:40 / 15.05.2025
Швейцарияда радар тезликни оширган ўрдакни суратга олди
21:20 / 09.05.2025
Швейцарияда қўшнисининг мушугига овқат берган аёл суд қилинмоқда
23:08 / 24.04.2025