Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландияда жаҳонда илк бор сузувчи шамол электр станцияси ишга тушди (видео)
Норвегиянинг Statoil компанияси арабларнинг Masdar компанияси билан биргаликда Шотландиянинг Абердин шаҳридаги денгиз соҳили яқинида Hywind сузувчи электр станциясини ишга туширди. Лойиҳанинг сайтида маълум қилинишича, қурилманинг қуввати 30 мегаваттни ташкил этади. У қуруқликдан 5 км узоқликда, денгиз ичида жойлашган бўлиб, Питерҳэд шаҳрини энергия билан таъминлайди. Сузувчи қурилма 20 мингта хўжаликнинг эҳтиёжини қондира олади.
Ундаги турбиналарнинг ҳар бирининг баландлиги 253 метрни ташкил этади — бунда парраклар учидан денгиз сатҳигача масофа назарда тутилмоқда. Шамол парраклари 175 метр чуқурликда денгиз тубига маҳкамланган. Уларнинг асосида 1200 тонна пўлат занжирлардан иборат қалқиб турувчи балластли пўкак жойлаштирилган. Генераторлар денгиз тубига учталик трослар ёрдамида мустаҳкамланган. Комплекс бешта генератордан иборат.
Экспертларнинг қайд этишича, улар учун денгизга ёндош ҳудудларда шамол электр станцияларини жойлаштириш жуда жозибали лойиҳа ҳисобланади. Чунки бундай жойларда ҳаво оқимларининг кучи бир қадар юқори. Тўғри, ҳозирча мавжуд технологиялар генераторларни соҳиллардан узоқроққа жойлаштиришга имкон бермайди. Hywind’да яратилган ишланма келажакда чуқурликни энг кўпи билан 800 метргача оширишга изн беради.
Сузувчи электр станцияси учун алоҳида бир дастурий таъминот ишлаб чиқилган ва унга кўра, шамол ҳамда чайқалишга нисбатан винтли парраклар оғиш бурчаги ўзгариб туради. Келажакда объектдан максимал энергетик фойда олиш мақсадида қурилма қуввати 1 МВт*соат Batwind махсус литий-ионли батарея билан таъминланади.
Худди шундай сузувчи электр станциялари Американинг Мэн штати қирғоқлари яқинида ҳам барпо этилмоқда. Формал жиҳатдан бундай станцияларнинг тажриба нусхаси илк бор Норвегия қирғоқлари яқинида ишга тушириб кўрилган. Бунга ҳам 8 йилча бўлиб қолди, у ҳамон ишлаб турибди. Тўғри, у умумий энергия тармоғига уланмаган ва ундан фақатгина тадқиқот мақсадларида фойдаланилмоқда. Дания ва Германияда ҳам минимал чуқурликка маҳкамланган шундай станциялар бор.
Мавзуга оид
11:19 / 24.03.2025
Олимлар клавиатурадаги ёзувига қараб одамларнинг шахсини аниқлашни ўрганди
10:30 / 22.03.2025
Олимлар об-ҳавони тезроқ ва аниқроқ башорат қилиш усулини ишлаб чиқди
15:11 / 27.02.2025
Олимлар 1-тур диабетни бутунлай даволаш йўлини топди
12:07 / 22.02.2025