Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Сурияда террорчилар ташлаб кетган қуроллар
Суриянинг SANA агентлиги жангарилардан озод қилинган Маядин шаҳрида террорчилар томондан ташлаб кетилган қурол-аслаҳа видеосини намойиш қилди.
Сурия армияси қўмондонларидан бирининг маълум қилишича, ҳарбийлар айрим Европа ва НАТО'га аъзо давлатларда ишлаб чиқарилган турли хилдаги – енгил, ўрта ва оғир қуроллар ҳамда юзлаб миномёт снарядларини аниқлашган.
Ташлаб кетилган қуроллар орасида 2011 йилда ишлаб чиқарилган юқори технология асосида тайёрланган замбарак (155 мм калибрли, 40 км масофагача мўлжалланган) топилган.
Ҳукумат қўшинлари бундай вазиятга биринчи марта дуч келмаяпти. Аввалроқ суриялик ҳарбийлар Маядинда ғарбда ишлаб чиқарилган қурол ва ўқ-дорилар омборини аниқлашгани маълум қилинганди. Аммо уларнинг қандай қилиб ва қай йўллар орқали Сурияда пайдо бўлиб қолгани ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас.
Даур-аз-Зор вилоятида жойлашган Маядин 14 октябрда озод қилинди. Бу шаҳар террорчилар томондан 2013 йил июлидан бери ушлаб келинган ва уларнинг охирги ҳарбий истеҳкомларидан бири ҳисобланган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
15:40 / 22.05.2025
Сурия Исроил билан муроса қиладими?
23:00 / 20.05.2025