Спорт | 14:50 / 23.10.2017
15310
2 дақиқада ўқилади

Бугун ФИФА йилнинг энг яхшиларини тақдирлайди

Фото: ESPN FC

Бугун Лондонда ФИФА The Best мукофотларини топшириш маросими ўтказилади.

Тадбир соат 22:30да бошланади. Ўзбекистонлик мухлислар уни Uzreport TV ва Futbol TV телеканаллари орқали жонли эфирда томоша қилишлари мумкин.

Аввалроқ, барча номинациялар бўйича учликлар эълон қилинган эди.

Йилнинг энг яхши футболчиси: Криштиану Роналду («Реал»), Лионель Месси («Барселона»), Неймар («Барселона»/»ПСЖ»).
Йилнинг энг яхши мураббийи: Зайниддин Зидан («Реал»), Антонио Конте («Челси»), Массимилиано Аллегри («Ювентус»).
Йилнинг энг яхши дарвозабони: Жанлуижи Буффон («Ювентус»), Кейлор Навас («Реал»), Мануэль Нойер («Бавария»).
Йилнинг энг яхши аёл футболчиси: Дейна Кастельянос (Венесуэла), Карли Ллойд (США), Лике Мартенс («Барселона»).
Йилнинг энг яхши аёл мураббийи: Нильс Нильсен (Дания), Жерар Прешер («Лион»), Сарина Вигман (Голландия).
Йилнинг энг чиройли голи: Дейна Кастельянос (Венесуэла U-17 аёллар терма жамоаси), Оливье Жиру («Арсенал»), Масулуке Оскарине («Барока»)
Йилнинг энг яхши мухлислари: «Боруссия» Д, «Селтик», «Копенгаген».

Мавзуга оид