Спорт | 18:05 / 24.10.2017
17011
2 дақиқада ўқилади

Грецияда 2018 йилги қишки Олимпиада ўйинлари машъаласи ёқилди

© EPA-EFE/YANNIS KOLESIDIS

Бугун, 24 октябрь куни Грецияда 2018 йил февралида Жанубий Кореянинг Пёнгчанг шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки Олимпиада ўйинлари машъаласини ўт олдириш маросими бўлиб ўтди. Маросим одатдагидек Пелопоннес яриморолида жойлашган Олимпия тоғида ўтказилди.

Маросимда Халқаро Олимпия қўмитаси президенти Томас Бах, Пёнгчангдаги олимпиада ташкилий қўмитаси раҳбари Ли Хи Бом, Олимпия шаҳарчаси мэри Ефтимос Котзас, Греция Миллий олимпия қўмитаси президенти Спирос Капралос ҳамда Греция президенти Проколис Павлопулос иштирок этди.

Машъалани 2014 йилги қишки олимпиада иштирокчиси, грециялик чанғичи Апостолос Ангелес ўт олдирган. Машъалани жанубий кореялик собиқ футболчи Пак Чи Сун қабул қилиб олади.

31 октябрга қадар машъала Греция ҳудуди бўйлаб олиб юрилади. Анъанага кўра, Олимпиада рамзи 2129 км масофани босиб ўтади, 8 кун давомида машъалани 505 нафар спортчи кўтаради. Машъала 31 октябрь куни Афинадаги «Панатинаикос» стадионида Пёнгчанг вакилларига топширилади.

 Шундан сўнг, машъала шарққа томон 8,5 км масофада олиб ўтилади ва 1 ноябрь куни, Олимпиада бошланишига 100 кун вақт қолганида Жанубий Кореяга етказилади.

Машъала Жанубий Кореянинг йирик шаҳарлари бўйлаб айлантирилади ва жами 2018 км масофани босиб ўтиб, 9 февраль арафасида олимпия шаҳарчасига етказилади.

Олимпиада ўйинлари 9 февралдан 25 февралга қадар давом этади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид