Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ложадаги ёлғиз Путин, кўзидан ёш чиқиб кетган аскар ва уч минг артист томошаси. Кун суратлари
Хитой пойтахти Пекинда XXIV қишки Олимпия ўйинлари старт олди.
4 февраль куни Пекиндаги Миллий стадионда («Қуш уяси» деб ҳам аталади) 24-Қишки Олимпиаданинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Режиссёр Чжан Имоу томонидан уюштирилган шоунинг асосий мавзулари авлодлар бирлиги ва давомийлиги бўлди, рамзи эса — қорқиз. Тантанали маросимда улкан светодиодли экранлар, компьютер графикаси, уч минг артист ва албатта, мушаклардан фойдаланилди. Стадионга қишки ўйинларда қатнашувчи 90 дан ортиқ мамлакат вакиллари чиқиб келишди. Стадион трибуналаридан қатор давлатлар, жумладан РФ президенти Владимир Путин маросимни кузатди. Қуйида қишки ўйинлар очилишидан энг ёрқин суратлар.
Пекин ўзида ҳам ёзги (2008 йил), ҳам қишки Олимпиадани қабул қилган илк шаҳар бўлди. 80 минг кишилик стадион трибуналари пандемия туфайли мусобақалар вақтида фақат 30 фоизга тўлдирилади. Хитой ҳукумати ўйинларга чипта сотмасликка қарор қилган.

Олимпия ўйинлари очилиши «Тезроқ, юқорироқ, кучлироқ, ҳамжиҳатликда» шиорида ўтди.







ХХР раиси Си Жинпинг ўйинлар очилгани ҳақида расман маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путин маросимни ложада ёлғиз кузатди, АҚШ, Британия, Австралия ва Канада раҳбарлари Шинжондаги уйғурлар ҳуқуқлари бузилгани туфайли Хитойга дипломатик бойкот эълон қилиб, маросимга келмаган.
Россиялик спортчилар бу сафар ҳам Россия олимпия қўмитаси рамзи остида чиқиш қилди.

Томошабинлар қаршисига чиқиб келган жамоаларнинг таркиби турлича эди: Ўзбекистондан бир, Португалиядан уч нафар спортчи қатнашаётган бўлса, АҚШ ўйинларга 224 нафар спортчи билан келган.









Мавзуга оид
19:50 / 24.07.2024
2030 ва 2034 йилги қишки Олимпиада ўйинлари мезбонлари тасдиқланди
20:06 / 06.03.2022
Бобилга айланган Львов, янги формадаги толиблар, дунёда баҳор байрамлари. Ҳафта суратлари
21:59 / 27.02.2022
«Йўлкира текин». Украиналик қочқинлар қўшни давлатларда қандай кутиб олинмоқда?
19:29 / 20.02.2022