Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Грецияда журналистлар иш ташлади
Грециянинг етакчи журналистлари касаба уюшмалари мамлакат бўйлаб ОАВнинг икки кунлик забастовкаси ҳақида эълон қилди – иш ташлаш маҳаллий вақт билан 24 октябрь куни, сешанба куни соат 06.00дан 26 октябрь, пайшанба куни соат 06.00га қадар давом этади.
Забастовка тўғрисидаги баёнотни Афина кундалик нашрлари журналистлари иттифоқи, даврий электрон босма нашрлар журналистлари иттифоқи, Салоника, Македония ва Фракиядаги журналистлар касаба уюшмалари имзолаган.
Забастовка ОАВ ходимлари қўшимча пенсия ва тиббий ёрдам олишини таъминлайдиган EDOEAP ни сақлаб қолиш мақсадида уюштирилмоқда.
Журналистлар қўшимча ижтимоий ёрдам тизими сақлаб қолиниши, меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқлари бузилиши тўхтатилишини талаб қилишмоқда. Улар шунингдек, нашрлар эркинлигини талаб қилиб чиқишган.
Икки кунлик иш ташлаш давомида радио ва телевидениеда янгиликлар берилмайди, шунингдек, кўплаб янгиликлар сайтлари фаолият юритмайди.
Забастовка мамлакат бош вазири Алексис Ципрас Греция шимолидги Эпир шаҳрида бўлиб турган кунда эълон қилинди. Ҳукумат раҳбари бу ерда ҳудудий конференцияда чиқиш қилади.
Қайд этиш керакки, бу грециялик журналистларнинг бир ой ичида учинчи марта забастовка уюштиришидир.