Ўзбекистон | 12:45 / 24.10.2017
16599
1 дақиқада ўқилади

Йўл-патруль хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш дастури тасдиқланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ, йўл-патруль хизмати стационар постларини босқичма-босқич қуриш, реконструкция ва модернизация қилиш тадбирлари дастури тасдиқланди.

Унга кўра, ЙҲХ давлат хизматининг йўл-патруль хизмати стационар постлари 2018-2022 йилларда босқичма-босқич қурилиши, реконструкция ва модернизация қилиш тадбирлари белгиланди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компаниялари - буюртмачи этиб, бош лойиҳалаштириш ва пудратчи ташкилотлар - белгиланган тартибда ўтказиладиган танлов савдолари натижалари бўйича белгиланиши маълум бўлди.

Қарорга илова қилинган рўйхатда 2018 йил январь-февраль ойига қадар Наманган вилоятида Ангор пост стационар қисмини реконструкция қилиш, Тошкент вилоятида эса Бескостин пости стационарини қуриш режалаштирилган. 

Шунингдек, «​Ўзбектелеком»​ акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси ИИВ буюртманомаларига биноан маълумотлар узатиш хизматларини кўрсатади ҳамда замонавий телекоммуникация тармоқларини барпо этиши режалаштирилган.

Мавзуга оид