Спорт | 18:40 / 24.10.2017
5943
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси Блаттернинг оиласига тегишли компания билан келишувни бекор қилди

Фото: Reuters

2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси Match Hospitality AG компанияси билан ишлаш шартларини ўзгартирди. ФИФАнинг собиқ президенти Жозеф Блаттернинг қариндошларига тегишли бу компания жаҳон чемпионати ўйинлари вақтида стадионларда VIP-ложаларга хизмат кўрсатиши белгиланганди. Бу ўринлар учун чипталар ҳам шу компания томонидан сотилишига келишилганди.

РБК манбаси маълумотига кўра, ЖЧ-2018 ташкилий қўмитаси ушбу компания билан келишувни бекор қилган. Тез орада VIP-ложалар бўйича янги пудратчини танлаш учун танлов ўтказилади.

Келишувнинг бекор қилиниши сабаби келтирилмаяпти. 

Шу билан биргаликда, Match Hospitality HIFA билан ЖЧ ўйинлари учун VIP-пакетлар сотиш бўйича келишувни сақлаб қолган. Чиптала сотуви шу йилнинг июнида йўлга қўйилди.

Энг қиммат чипталар пакети («Большая тройка» серияси) 2,8 млн доллардан таклиф этилади. Бу маблағ эвазига харидор Москвадаги «Лужники» ва «Спартак» стадионларида шунингдек, Санкт-Петербургда кечадиган барча ўйинларда вип-ложада бўлиши мумкин. Шу тариқа, бу пакет орқали, очилиш ўйин ярим финал ўйинлари ва финал ўйинини томоша қилиш имконини беради.

Жаҳон чемпионати 14 июндан 15 июлга қадар давом этади. Ўйинлар Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Екатеринбург, Саранск, Самара, Сочи, Ростов-на-Дон, Калининград, Нижний Новгород ва Волгоградда бўлиб ўтади.

Мавзуга оид