Жаҳон | 22:00 / 25.10.2017
9135
1 дақиқада ўқилади

Бразилия президенти шифохонага ётқизилди

Adriano Machado/Reuters

Бразилия президенти Мишел Темер ҳарбий  госпиталдаги жарроҳлик марказига ётқизилди. Бу ҳақда Globo хабар тарқатмоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, унинг шифохонага ётқизилиши аввалги хасталиклари билан боғлиқ эмас.

Ўтган ойда Бразилия президентига нисбатан янги айбловлар илгари сурилганди. У судловга тўсқинлик ва рекетда айбланган.

Мазкур айбловлар ҳам дунёдаги йирик JBS СА гўштни қайта ишлаш концерни эгалари кўрсатмаларига асосланган. Улар олдинроқ Темерни сиёсий кўмак эвазига порахўрлик ва гувоҳ сукутини сотиб олишга уринишда айблаганди. Президентнинг ўзи қонунбузилишларига алоқадорлигини қатъиян рад этди.

Бразилия парламенти комиссияси президентга нисбатан айбловларни қўллаб-қувватламади.

Мавзуга оид