Эйнштейннинг бахт сири ҳақидаги ёзувлари аукциондан сотилмоқда
95 йил олдин физик олим Альберт Эйнштейннинг ҳаёт ҳамда бахт ҳақидаги фикрларини умумлаштирган иккита ёзуви Исроилдаги ким ошди савдосида сотилади. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, 1922 йилда фотоэлектр эффекти ва физика олдидаги бошқа хизматлари учун Нобель мукофотини олганидан сўнг, Эйнштейн Японияга маъруза ўқиш учун жўнаб кетган. Imperial Hotel Tokyo меҳмонхонасидаги хонасига почтачи келганида, олимда чойчақа бериш имкони бўлмаган. Бунинг ўрнига, физик иккита қисқа ёзув бериб, келажакда улар қиммат нархга эга бўлишини айтган.
Улардан бири меҳмонхонанинг расмий бланкасига ёзилган. Унда шундай дейилади: «Соғлом ва камтар ҳаёт доимий ташвиш билан кечадиган муваффақиятга эришишга интилишдан кўра кўпроқ бахтни келтиради». Эйнштейн тоза қоғозга эса шундай деб ёзган эди: «Қаерда ирода бўлса, имконият ҳам топилади». Ҳар иккала ибора тагида ҳам олимнинг имзоси ва сана қўйилган.
Ёзувлар ал-Қудусдаги Виннер аукцион уйи томонидан савдоларга қўйилди. Биринчи ёзув нархи икки минг, иккинчиси эса – минг доллардан бошланди. Янгилик ёзилаётган вақтда ёзувлар нархи мос равишда 34 ва 15 минг долларгача кўтарилди.
Мавзуга оид
10:20 / 31.12.2019
Мақсадларга эришиш учун воз кечиш керак бўлган 20та камчилик
14:32 / 06.07.2019
Муваффақиятли ва бахтли бўлишингизга халақит қиладиган 4 баҳона
16:45 / 11.06.2019
2030 йилга хуш келибсиз: менинг ҳеч нарсам йўқ, бироқ бахтлиман
16:37 / 31.05.2019