Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистоннинг янги президенти илк хорижий сафарини Россияга амалга оширади
Қирғизистондаги президентлик сайловларида ғолиб чиққан Сооронбай Жээнбеков президент сифатидаги илк хорижий сафарини Россияга амалга ошириши кутилмоқда. Бу ҳақда дипломатик доиралардаги манбаларига асосланган ҳолда «24.kg» нашри хабар тарқатган.
Сайловнинг расмий натижалар маълум қилинмади, шундан сўнг президентнинг инаугурация маросими вақти белгиланади.
«Айтиш мумкинки, илк хорижий ташриф Россияга бўлади, бу садоқат изҳор этиш маъносида», - деган манба.
Шу билан бирга, у ўзаро чегарада юзага келган муаммолар туфайли илк ташриф Қозоғистонга бўлмаслигини айтиб ўтган.
Бундан аввалроқ Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини 28 октябрь куни эълон қилиши ҳақида хабар берилганди. Қирғизистонда президентлик сайловлари 15 октябрь куни ўтказилганди. Дастлабки маълумотларда мамлакатнинг собиқ бош вазири Сооронбай Жээнбеков кўпчилик овозни қўлга киритган ҳолда (56,79 фоиз) сайловда ғалаба қилган.
Мавзуга оид
19:00 / 11.02.2022
Қирғизистон собиқ президенти Жээнбековнинг қудаси ҳибсга олинди
21:10 / 12.08.2021
Сооронбай Жээнбеков миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан сўроқ қилинди
19:14 / 02.03.2021
Қирғизистонда собиқ президентнинг қудасига қарши жиноят иши очилди
15:20 / 17.10.2020