Ўзбекистон | 13:05 / 25.10.2017
13477
2 дақиқада ўқилади

Ziraat Bank «Агробанк»нинг UTBANK’даги улушини сотиб олмоқчи

Фото: Daily Sabah

Туркиянинг Ziraat Bank’и «Агробанк» АТБ ва UTBANK банкидан улуш сотиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Туркия банкининг Enterprise Architecture Group’и раҳбари Илкер Мет маълум қилди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда Ziraat Bank’нинг UTBANK’даги улуши 50%га тенг. «Агробанк» АТБ эса Ўзбекистон-Туркия банкида 50 фоизлик улушга эгалик қилади.

Унинг маълумотларига кўра, турк банки ўзбек томонининг улушини сотиб олиш ниятида. Метнинг қайд этишича, «Агробанк» АТБ ва Ziraat Bank UTBANK’да улушни харид қилиш ҳақида дастлабки келишувни имзолашган.

Илкер Метнинг айтишича, келишув имзолангандан кейин, томонлар уни якунлашни режалаштиришган. Туркия банки Ўзбекистонда 2018 йилда Ziraat Bank-Uzbekistan бренди остида иш бошлашни мўлжаллаган.

Enterprise Architecture Group раҳбарининг қўшимча қилишича, UTBANK Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга жуда катта ҳисса қўшади.

Мавзуга оид