Ўзбекистон | 20:10 / 26.10.2017
24619
1 дақиқада ўқилади

Алишер Шайхов Елизавета II га ишонч ёрлиқларини топширди

Фото: twitter.com / @RoyalFamily

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Шайхов қиролича Елизавета II га ишонч ёрлиқларини топширди.

Бугун Британия монархлари қароргоҳи — Букингем саройида бир қатор давлатлар элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олиш учун тантанали маросим бўлиб ўтган.

Узоқ йиллар давомида Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига раҳбар бўлган Алишер Шайхов жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси этиб тайинланган эди.

Алишер Шайхов 1956 йилда туғилган бўлиб, Тошкент давлат университетининг битирувчиси ҳисобланади (1979 йил). Мутахассислиги бўйича иқтисодчи, иқтисодий фанлар номзоди. У 11 йил давомида – 2006 йилнинг апрелидан жорий йилнинг 20 июнь санасига қадар Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига раислик қилган.

Мавзуга оид