Фан-техника | 19:00 / 26.10.2017
11873
1 дақиқада ўқилади

Daimler ўз янгилиги билан Tesla’ни ортда қолдирди 

Фото: Daimler

Mercedes-Benz брендига эгалик қилувчи Daimler AG’нинг япон бўлинмаси - Mitsubishi Fuso Truck and Bus Corporation (MFTBC) компанияси чоршанба, 25 октябрь куни Tokyo Motor Show автосалони доирасида дунёдаги биринчи оғир электр юк машинаси концептини тақдим этди.

Машина E-Fuso Vision One номини олди. 23 тонналик электр юк машинасининг бир зарядда юриш масофаси 350 км.га етади. Таъкидланишича, унинг юк кўтариш имконияти тахминан 11 тоннани ташкил қилади.

Шу тариқа, Daimler 26 октябрь куни Semi электр юк машинасини тақдим этишни режалаштирган, бироқ Model 3 билан боғлиқ муаммолар туфайли тақдимотни 16 ноябрга қолдирган Tesla’ни ортда қолдирди. Илон Маскнинг компанияси тахминича, янги машина юриш захираси 320-480 км.ни ташкил қилади.

E-FUSO Vision One’нинг серияли ишлаб чиқарилиши тўрт йил давомида бошланиши лозим. Daimler Япония, АҚШ ва Европа бозорларига киришни мўлжаллаган.

Мавзуга оид