Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Microsoft’нинг бозордаги қиймати рекорд даражага етди
Жаҳондаги дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи энг йирик корпорация - Microsoft Corp. 2018-молиявий йилнинг биринчи чорагида соф фойда ва даромадни бозордаги тахминлардан кўра кўпроқ қўлга киритди. Бу булутли бизнес муваффақияти туфайли юз берди.
Жума куни дастлабки савдолар давомида компания акциялари қиймати 4,6%га кўтарилиб, бир дона учун 82,34 долларлик рекорд нархга етди. Йил бошидан буён компаниянинг бозордаги қиймати 27 фоизга ўсиб, 606,66 миллиард долларни ташкил этди.
Компаниянинг матбуот-релизида хабар берилишича, июль-сентябрь ойларида соф фойда 6,58 миллиард долларни ташкил этган, ёки бир акция бўйича ҳисобланадиган бўлса – 84 центга тенг бўлди. Ўтган йилнинг шу даврида эса бу кўрсаткич 5,67 миллиард доллар ёки бир акция учун 72 центни ташкил қилганди.
Компания даромади 12 фоизга ошиб, 24,54 миллиард долларни ташкил этди.
Мавзуга оид
00:16 / 24.05.2025
Microsoft аниқ об-ҳаво башоратлари учун Aurora сунъий интеллект моделини тақдим этди
18:01 / 05.05.2025
Microsoft компанияси Skype’ни ёпди. Мессенжер 20 йилдан ортиқ фаолият юритди
20:55 / 09.04.2025
Microsoft дунёнинг энг қиммат компаниясига айланди
14:18 / 02.03.2025