Спорт | 15:10 / 28.10.2017
10857
2 дақиқада ўқилади

Барча голфчи эркакларни мағлуб этган қизга бош соврин берилмади

Фото: AP

16 ёшли америкалик голфчи қиз Эмили Нэш (Emily Nash) Массачусетсдаги ўсмирлар ўртасидаги мусобақада (Central Massachusetts Division 3) ўз рақибларини доғда қолдирди. Бироқ спортчига аёл жинсидан бўлгани учун ҳам бош соврин берилмади.
 
Мусобақани ўтказиш қоидаларига кўра, унда ҳар қандай жинсдаги голф ўйинчилари қатнашиши мумкин. Аммо қизларнинг шахсий ҳисобдаги натижалари эътиборга олинмайди. Америка штатидаги ўсмирлар мусобақаси мавсумларга тақсимланган бўлиб, баҳорда аёллар, кузда эркаклар йиғини ўтказилади.

Нэш ҳуқуқидан фойдаланишга қарор қилиб, спорт уюшмаси рухсати билан ўсмирлар жамоаси таркибида қатнашди. У рақиблари урган нуқталардан коптокчани туширган, голф таёқларини ўзи олиб юрган ва рақибларидан имтиёзли томони бўлмаган. Умуман, Эмили мусобақада 75 марта зарба берган. Бу эса, уни таъқиб қилган эркак спортчи натижасидан 4 та зарбага яхшироқ эди. 

Шунга қарамай, мукофот иккинчи ўринни олган спортчига берилди. Ҳатто шундай вазият ҳам бўлдики, дейилади хабарда, иккинчи ўринни олган спортчи совринни Нэшга топширишга уринди, лекин спортчи қиз ташаккур айтиб, уни рад этди.
 

 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид