Жамият | 18:50 / 29.10.2017
21706
1 дақиқада ўқилади

Исландияда «ҳавода муаллақ турувчи» пиёдалар ўтиш жойи пайдо бўлди

Фото:morning-news.ru

Исландиянинг Исафьордюр шаҳрида "ҳавода муаллақ турувчи" пиёдалар ўтиш жойи пайдо бўлди. Бу ҳақда RT хабар бермоқда. 

Бундай визуал эффектга "зебра"нинг ҳажмли қилиб ишланган сурати ҳисобига эришилади.

Исландиянинг транспорт соҳасидаги мутасаддиларини бундай ўтиш жойларини яратишга Ҳиндистон пойтахти Нью-Деҳлидаги шу каби лойиҳа илҳомлантирди. Бундай пиёдалар ўтиш жойлари Германия, Бельгия, Австрия, Буюк Британия ва Испанияда аллақачон мавжуд.

Исландия ўлим билан туговчи йўл-транспорт ҳодисалари энг кам юз берадиган давлатлар сирасига киради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид