Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Қирғизистон воз кечган 100 млн. долларни нимага сарфлашни 2018 йилда ҳал қилади
Қирғизистон билан келишув бекор қилинадиган бўлса, Қирғизистон Республикасини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган 100 миллион доллар бўйича қарор 2018 йилнинг февралида қабул қилинади. Бу ҳақда Қозоғистон миллий иқтисодиёт вазири Тимур Сулаймонов хабар берди, деб маълум қилмоқда Tengrinews.kz.
"Аввалига бекор қилиш жараёнини якунлаш лозим. Бу оддий бўлмаган жараён. Биз бу битимни ратификация қилганмиз, у Парламентга ўтган. Уни бекор қилиш учун эса ички жараёнлардан ўтиш лозим. Улар якуний тарзда тугагач, қарор қабул қилинади. Афтидан бу келаси йилнинг февралида юз беради", - дея аниқлик киритиб ўтди вазир ҳукумат йиғилишидан сўнг.
Эслатиб ўтамиз, 23 октябрь куни Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон томонини Қозоғистон Республикаси ҳукумати ва Қирғизистон Республика ҳукумати ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Битим бекор қилинишига оид давлат ичидаги жараёнлар бошлангани ҳақида хабардор қилди.
Мавзуга оид
07:50 / 24.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
16:53 / 23.05.2025
Қирғизистон президенти ноқонуний мигрантларга 10 июнгача муҳлат берди
20:42 / 20.05.2025
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Андижонда сезилди
20:07 / 20.05.2025