Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада маҳаллий хомашёдан сифатли ойна ва шиша маҳсулотлари етказиб бермоқда
Фарғона вилояти Қувасой шаҳридаги «Кварц» акциядорлик жамияти автомобилсозлик, мебелсозлик, қурилиш саноати тармоқлари учун юқори сифатли ойна ва шиша маҳсулотлари етказиб беради.
«Ўзқурилишматериаллари» АЖ ахборот хизматининг хабар беришича, корхонада амалга оширилган кенг кўламли модернизация ишларидан сўнг ишлаб чиқариш ҳажми ортиб, айни пайтдаги соф даромад 2014 йилдагига нисбатан икки баробар ўсган. Жорий йилда корхона ISO 9001:2015 ва ISO-5001 халқаро стандарти талабларига мувофиқлик сертификатига эга бўлди.
– Шишасозликнинг асосий хомашёси кварц қумлари илгари хориждан келтирилар эди, – дейди корхона раҳбари Акмал Пўлатов. – Навоий вилоятидан кварц қуми топилгани туфайли маҳсулотни маҳаллий хомашёдан тайёрлаш имконияти пайдо бўлди.
Шунингдек, бу ерда полиэтилен қоп ва плёнкалар, ўров қоғозлари ишлаб чиқарилмоқда. Ойнага исталган рангдаги турли тасвир ва нақшлар тушириш ишлари ҳам йўлга қўйилган.
Мавзуга оид
17:02 / 15.05.2025
“Барибир шу ерга қурамиз”– Фарғона шаҳрида болалар майдончаси ўрнига “дом” қуриляпти
13:36 / 03.05.2025
Фарғона ва Урумчи ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйиляпти
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
12:15 / 28.04.2025