Жамият | 15:00 / 07.11.2017
124666
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда гўшт нархининг кўтарилиб кетишига нима сабаб бўлди?

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Банк-молия академияси ҳамкорлигида «Инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш — Ўзбекистонда жадал иқтисодий ўсишни таъминлашнинг муҳим шарти» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда партия матбуот хизмати хабар қилган.

Тадбирда ўз маърузаси билан иштирок этган Тошкент давлат иқтисодиёт университети докторанти Муҳиддин Юсупов бозорларда гўшт нархининг кўтарилиб кетишига таъсир кўрсатган сабаблар ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.

“Кўриб турибсизлар, лаҳм гўштнинг нархи 40 минг сўмгача, суяклиси эса 34 минггача кўтарилиб кетди. Бу масала жуда ҳам кўп муҳокама қилинмоқда. Нега шундай ҳолат юз берди? Биринчи навбатда, бизда озуқа экин майдонлари 40 фоизга камайиб кетган - 2005 йилга нисбатан 2016 йилга келиб. Собиқ Иттифоқ даврида, 1990 йилда жами экин майдонларининг 24,8 фоизига озуқа экинлари экилган экан. Ҳозир, шу кеча-кундузда эса 9 фоизга ҳам етмайди. Иккинчидан, бизда гўшт, сут етиштиришни деҳқон хўжаликларига бериб қўйдик. Шуларнинг ўзи барча маҳсулотнинг 95 фоизини беряпти. Лекин шу 95 фоизни бераётган шахсий томорқа хўжаликларини қўллаб-қувватлаш учун шу пайтгача нималар қилдик, деган саволни ҳам ўртага ташлаш керак. Уларни на ёқилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаймиз, на бир ўғит таъминлаш бор, на уларнинг тузукроқ чорва етиштириши учун ер ажратиб бериш масаласини ҳам ҳал қилиб бераётганимиз йўқ”, - деган Муҳиддин Юсупов.

Мавзуга оид