Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:10 / 10.11.2017
45726
1 дақиқада ўқилади
Видео: Трамп ва Путин саммит вақтида юзлашди
Фото: AFP
Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп ОТИҲ (Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги) саммити вақтида ниҳоят юзлашди.
Икки давлат раҳбарлари оммавий суратга тушиш маросимида ёнма-ён туриб қолди ва вьетнамча либосларда бўлган сиёсатчилар бир-бирининг қўлини сиқиб саломлашди.
Бундан аввалроқ Трамп Путин билан юзма-юз келиши мумкин бўлган икки маросимга бормагани ҳақида хабарлар берилганди.
Вьетнамдаги саммит 10-11 ноябрь кунларида бўлиб ўтмоқда. Россия ва АҚШ раҳбарлари бу саммит доирасида тор доирадаги учрашув ўтказиши ҳам мумкин.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш