Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Очиқ қолган “Нексия” олиб қочилди
Наманган вилояти Чуст туманида яшовчи, муқаддам судланган, 1991 йилда туғилган Ш.А. Тошкент вилоятининг Паркент тумани “Чинор” шаҳарчаси Бирлик кўчасида эшиги очиқ қолган “Нексия” русумли автомашинани олиб қочди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Кўрилган чоралар натижасида, мазкур автомашина Оҳангарон туманидаги “Чинор” йўл-патруль хизмати постида Ш.А. бошқариб кетаётганида ушланди. Автомашина техник соз ҳолда эгасига қайтарилди.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.
Мавзуга оид
19:33 / 04.03.2025
Оҳангарон шаҳар ҳокими ўринбосари ишдан олинди. У қамоқдаги маҳкумнинг уйини ўзлаштириб олгани маълум бўлганди
09:33 / 24.02.2025
Оҳангарон дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида 3,6 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
18:16 / 04.02.2025
“Қамоқда ўлиб кетади деб ўйлашган” – Оҳангаронда қамоқдаги маҳкумнинг уйи суд қарори билан ўзлаштириб олингани маълум бўлди
16:16 / 17.12.2024