Тошкент вилоятида 8,7 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган цех фош этилди
Минерал ўғит ишлаб чиқариш цехида газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузилмасдан, ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланилган.

Фото: Ўзэнергоинспекция
«Ўзэнергоинспекция» Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва вилоят прокуратураси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Қайд қилинишича, Оҳангарон туманида жойлашган «Н.» корхонасига қарашли минерал ўғит ишлаб чиқариш цехида газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан 1 дона буғ қозони ва 2 дона икки контурли иситиш қозонида ноқонуний равишда табиий газдан фойдаланилган.
Ушбу қоидабузарлик оқибатида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра давлат манфаатларига 8 млрд 743 млн сўмлик зарар етказилгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Мавзуга оид

22:20 / 10.05.2025
Бекобод шаҳрида Damas пиёдани босиб кетди

07:40 / 06.05.2025
Тошкентда қалбаки дори ишлаб чиқариш ва савдоси билан шуғулланган яширин цех аниқланди

15:01 / 05.05.2025
«CanSat Uzbekistan-2025» мусобақасининг финал босқичидан фоторепортаж

13:57 / 28.04.2025