Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Малика» савдо марказидан 132 млн. сўмлик уяли телефонларни ўмаришга уринишди
2017 йилнинг 13 ноябрь куни тунги соат тахминан 01:00 ларда, муқаддам судланган Ш.Н. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги савдо марказида жойлашган дўконга унинг эшиги қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кирган. Шундан сўнг мазкур дўкондан фуқаро К.М.га тегишли бўлган 184 дона жами баҳоси 132.559.000 сўмлик турли русумдаги уяли алоқа телефонларини ўғирламоқчи бўлган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан, Шайхонтоҳур тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 25,169-моддаси 4-қисми “а” банди (хонага ғайриқонуний равишда кириб, жуда кўп миқдорда, ўғирликка суиқасд қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.
Мавзуга оид
17:21 / 30.04.2025
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ҳокимлиги биноси сотувга қўйилди
16:30 / 20.04.2025
Тошкентда фуқароларга пичоқ билан таҳдид қилган маст эркак 10 суткага қамалди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:51 / 11.04.2025