Жаҳон | 08:00 / 19.11.2017
5107
1 дақиқада ўқилади

АҚШда қариялар уйида чиққан ёнғин оқибатида 27 киши жабрланди

АҚШнинг Пенсильвания штатида жойлашган қариялар уйида содир бўлган ёнғин оқибатида 27 киши жароҳат олди. Бу ҳақда ABC телекомпанияси хабар бермоқда.  

Таъкидланишича, ёнғин  18 ноябрь кечки вақт Филадельфиядан ғарбда жойлашган 5 қаватли бинода содир бўлган.

Юзлаб ўт ўчирувчилар ёнғинни бартараф этиш ва баъзилари ўзи мустақил юра олмайдиган кексаларни эвакуация қилишда иштирок этган. Фавқулодда хизматлар умумий ҳисобда 160 кишини, жумладан қариялар уйи ходимларини эвакуация қилишган.

Айни вақтда ёнғинга нима сабаб бўлгани маълум эмас.

Фото: AP
Фото: AP
Фото: AP

Мавзуга оид