Жаҳон | 10:15 / 19.11.2017
16978
1 дақиқада ўқилади

Фазогир метеор тушиши коинот станциясидан қандай кўринишини намойиш қилди

Фото: ESA

Ҳозир Халқаро коинот станциясида фаолият юритаётган италиялик фазогир Паоло Несполи орбитадан туриб, метеорнинг Атлантика океани устида атмосферага киришини тасвирга олди. Ушбу видео YouTubeда жойлаштирилган.

“ХКСда биз кўплаб метеорларни кузатамиз, бироқ мен ҳеч қачон уларни камерага олмагандим. Бу гал омадим чопди ва мен ёрқин оловли шарни тасвирга олишга муваффақ бўлдим. Бу шар сониясига 40 км тезлик билан ҳаракатланган тезкор метеор бўлиб чиқди”, деб хабар қилган фазогир.

Европа коинот агентлиги вакиллари гап ўлчами бир метрдан кичикроқ бўлган ва одатдаги метеордан 2 марта тезроқ ҳаракатланган само жисми ҳақида кетаётганини маълум қилишган. 

Space.com порталининг таъкидлашича, ушбу метеор Таурида ёки Леонида метеор оқимининг бир қисми бўлиши мумкин. Мутахассислар, шунингдек, жисм сунъий йўлдош бўлаги бўлиши мумкинлиги эҳтимолини ҳам билдиришган.  

Мавзуга оид