Иқтисодиёт | 09:27 / 20.11.2017
8810
2 дақиқада ўқилади

Alibaba гипермаркетлар тармоғини сотиб олмоқда

Фото: Reuters

Alibaba онлайн-ритейлери Хитой гуруҳидан 400 та Sun Art Retail гипермаркетини 2,9 млрд. АҚШ долларига сотиб олмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги якшанба куни хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, Хитойда Sun Art Retail гипермаркетлари Auchan ва RT-Mart савдо маркаси остида ишлайди. Келишувда Auchan’нинг гуруҳдаги улушини 36 фоизга қадар ошириш назарда тутилган.

"Ушбу альянс Alibaba’нинг чакана савдо ривожланиши бўйича ўз стратегиясини англатади. Стратегия эса интернет-ёндашув ва янги технологиялар ўртасида тўғри мувозанатга риоя этишдан иборат. Шу билан бирга, чакана савдо бозорида шериклар билан қалин ҳамкорлик қилишга қаратилган курс сақланиб қолади", - дея Alibaba ва Sun Art Retail’нинг қўшма баёнотидан парча келтиради агентлик.

Хитойдаги энг йирик интернет-компания Alibaba’нинг 2017-2018 молиявий йили биринчи чорагидаги соф фойдаси 1,96 мартага ўсди ҳамда 2,07 млрд. долларни ташкил қилди. Бу давр давомида олинган даромад 56 фоизга ошди – 7,4 млрд. долларга. Компания фаолиятининг асосий йўналиши – электр савдо улуши – даромаднинг 86 фоизини ташкил қилди.

Мавзуга оид