Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕОТБ: Тожик-ўзбек муносабатларининг нормаллашуви Роғун ГЭС қурилишини тугатишда ёрдам беради
Тожикистон-Ўзбекистон муносабатларининг нормаллашуви ва хорижий инвестицияларнинг жалб этилиши Тожикистон ҳукуматига Роғун ГЭС қурилишини охирига етказиш имконини беради, деб ҳисоблашмоқда Евроосиё тараққиёт банки (ЕОТБ) таҳлилчилари.
"Тожикистон ҳукуматининг Роғун ГЭС қурилишини якунлаш бўйича режалари қўшимча турткиларни олди. Тожикистон-Ўзбекистон муносабатларининг нормаллашуви ҳамда халқаро капитал бозорида 500 миллион долларлик маблағлар жалб этилиши италиялик пудратчига нафақат жадвалдаги фарқни йўққа чиқариш, балки Роғун ГЭСнинг биринчи навбатини 2018 йил охирида якунлаш имконини беради", - дейилади ЕОТБ бош иқтисодчиси Гуруҳининг макроиқтисодий таҳлилида.
Таҳлил муаллифлари фикрига кўра, “Тожикистон ҳукумати томонидан жорий йилнинг сентябрь ойида халқаро бозорда евробондларнинг жойлаштирилиши Роғун ГЭСни молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш мақсадида амалга оширилди. Бу яқин истиқболда инвестициявий ўсишни тиклаш жараёнини қўллаб-қувватлаши мумкин”.
Эслатиб ўтамиз, Тожикистон ўтган йилнинг октябрь ойида баландлиги 335 метр ва қиймати 1,95 миллиард доллар бўлган тўғонни қуриш бўйича ишларни бошлади. Бутун ГЭС қурилишининг қиймати эса – 3,9 млрд. долларга тенг.
Мавзуга оид
16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?
17:52 / 04.12.2024
Тожикистон ва Қирғизистон умумий давлат чегарасини делимитация қилишни якунлади
17:13 / 29.11.2024
Тожикистонда болаларни хивчин билан савалаган аёл ушлангани маълум бўлди
16:34 / 17.11.2024