Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон ҳаракатларини такрорлай оладиган робот яратилди
Toyota компанияси T-HR3 учинчи авлоддаги инсонга ўхшаш роботини тақдим этди. Гуманоид Partner Robot Division компанияси бўлинмаси томонидан ишлаб чиқилди. Роботга масофадан ҳаракат қилишнинг янги тизими асос қилиб олинган, у T-HR3'га фойдаланувчилар хатти-ҳаракатини ўхшатиш имконини беради.
Робот Master Maneuvering System тизими ёрдамида бошқарилади. У ўз ичига асосий дисплей (HTC Vive виртуал реаллик шлеми), «маълумотлар қўлқопи» ва айланувчи палла узатмаларини қамраб олади. Булар операторга роботни «тезкорлик билан бошқариш», хатти-ҳаракатлар ва имо-ишораларни аниқ ўхшатиш имконини яратади. T-HR3’га жойлаштирилган тўсиқларни бартараф этиш технологияси автоматлаштирилган ҳолда ишлайди ва роботни ҳимоя қилиб туради.
74 килограмм келувчи робот аввалига синов платформаси сифатида ишлатилади. Келажакда Toyota уйларни қуриш, табиий офатларда жабрланганларни қидириш ва фазони ўзлаштириш бўйича ечимларни шундай гуманоидлар ёрдамида ҳал қилишни режалаштиришмоқда.
T-HR3 29 ноябрь-2 декабрь кунлари Токиода бўлиб ўтадиган Роботлар халқаро кўргазмасида тақдим этилади.
Мавзуга оид
22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди
10:37 / 20.04.2025
Хитойда роботлар ва одамлар иштирокида ярим марафон ўтказилди. Одамлар яхшироқ натижа кўрсатди
11:24 / 07.04.2025
Kawasaki ўзининг робот отини намойиш этди. У тоғларда ҳам югура олади
18:24 / 05.04.2025